Ўзбекистонда ўтган йили 3,54 тоннадан ортиқ наркотик мусодара қилинди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУничтожение наркотических средств
Уничтожение наркотических средств - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йилда 4700дан ортиқ киши ноқонуний наркотик савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жавобгарликка тортилган

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2016 йилда 3,54 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди, 2015 йилда бу кўрсаткич 2,51 тоннани ташкил этган. Бу ҳақда республика Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Миллий ахборот таҳлилий марказига таяниб РИА Новости хабар берди.

Жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Чегарадан ярим центнер гиёҳванд модда олиб ўтаётган афғонистонлик ушланди

Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 107,7 кило героин (2015 йилда 147,9 кило), 1,447 тонна афюн (882,3 кило), 883,2 кило марихуана (1,025 тонна), 241,1 кило гашиш (250,2 кило), 862,8 кило кўкнори (204,7 кило) ва 19,28 дона психотроп дори воситаларини (7,1 минг дона) мусодара қилдилар.

2016 йилда гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ жиноятлар миқдори сақланиб қолди — 6,646 минг (бир йил илгари 6,648 минг). Фош қилинган жиноятларнинг 2,798 мингтаси (3,017 минг) наркотик моддалар савдоси, 645таси (709) — контрабанда, 1,482 мингтаси (1,301 минг) ноқонуний равишда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш билан боғлиқ.

2016 йилда 4,726 минг киши (4,578 минг) ноқонуний наркотик савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жавобгарликка тортилган, дейилади хабарда.

Марказ маълумотларига кўра, 2005-2015 йиллар давомида Ўзбекистонда 92 мингга яқин наркожиноятлар фош этилган ва 32 тоннадан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинган.

Янгиликлар лентаси
0