Дамашқ аэропорти ҳудудида даҳшатли портлаш содир бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСитуация в сирийском городе Дамаске
Ситуация в сирийском городе Дамаске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Портлаш шу даражада кучли бўлганки, унинг товуши аэропортдан 25 километр узоқликдаги масофадан ҳам эшитилган

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Дамашқ аэропорти ҳудудида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости "Ал-Маядин" телеканалига таяниб.

Дамашқ - Sputnik Ўзбекистон
Дамашқда жуфт теракт содир бўлди, 30 дан ортиқ одам қурбон бўлди

Портлаш шу даражада кучли бўлганки, унинг товуши аэропортдан 25 километр узоқликдаги масофадан ҳам эшитилган.

ОАВнинг хабар беришича, портлашдан сўнг ёнғин бошланган. Ливаннинг "Ал-Манар" телеканали аэропорт ҳудудида Исроил авиазарбаси оқибатида ёнилғи омбори ёниб кетганини хабар қилмоқда.

Ҳозирча Сурия ва Исроил томонидан расмий изоҳ берилмади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0