Тошкентда зилзила бўлди

© Getty ImagesСейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонликлар зилзила бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. 3 май куни соат 9:48да республиканинг шарқий ҳудудларида зилзила қайд этилгани ҳақида бир нечта ўзбек ОАВлари хабар берди.

Бомба GBU-5 - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонга ташланган супербомба Марказий Осиёда зилзила келтириб чиқарадими
Хабарларда таъкидланишича, Тошкент шаҳри аҳолиси 4 балл атрофидаги ер қимирлаши кучини сезишган. Зилзила Фарғона водийсида ҳам кузатилган. Андижон шаҳрида зилзила кучи 3 баллни ташкил этган. Наманган аҳолиси ҳам зилзилани сезган.

Зилзила эпицентри Тожикистон ҳудудида жойлашган бўлиб, марказда зилзила кучи 5,9 баллни ташкил этган, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган, деб хабар қилади Кун.уз.

Тошкент сейсмология маркази тез орада аниқ маълумотлар тақдим этади.

Ўзбекистонда охирги марта 18 апрель куни 2 балл куч билан зилзила содир бўлганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0