Кўникиб ҳам қолинди: Ўзбекистонда яна ер қимирлади

© AP Photo / Wally SantanaГрафики сейсмологической активности
Графики сейсмологической активности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 2 балл, Фарғонада 3 балл, Андижонда 3 балл, Наманганда 3 баллни ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. "Тошкент" сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, бугун соат 12:15да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда нега тинимсиз ер силкинмоқда - эксперт фикри

Зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 318 км узоқликда, Қирғизистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Эпимарказда қайд этилган зилзила магнитудаси 5 баллни ташкил этган.

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 2 балл, Фарғонада 3 балл, Андижонда 3 балл, Наманганда 3 баллни ташкил этган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмади.

3 майдан буён Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида эпимаркази Тожикистон ва Қирғизистонда бўлган кучсиз ер силкинишлари кузатилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0