ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Қирғизистон республикаси Чуй вилоятидаги далаларни чигиртка босиб кетди, деб хабар қилди туман ҳукумат ваколатхонаси матбуот-хизмати.
Айни вақтда жами 1200 гектар ер майдонларига кимёвий воситалар ёрдамида ишланма берилмоқда.
"Зараркунандаларни дастлабки 20 кун ичида, яъни улар кўпайиши даври учинчи босқичга ўтмай туриб тўлиқ йўқ қилиб ташлаш керак, кейин эса кеч бўлади", — деб таъкидлади ҳукумат ваколатхонаси ходими.
Чуй вилояти ҳукумат мухтор вакили Бактибек Кудайбергенов жойлардаги тегишли хизмат ходимлари билан фавқулодда кенгайтирилган йиғилиш ўтказган ва жорий йил 19 май кунига қадар зараркунандалар тўпланган жойларни тўлиқ кимёвий воситалар билан ишланма бериш ҳақида топшириқлар берган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.