22:23 24 Июн 2017
Эфир
Мужчина с пистолетом в руках

Келинини ўлдириш учун киллер ёлламоқчи бўлган қайнота ҳибсга олинди

© Flickr/ Stephen Velasco
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
103511

Ўзбекистон махсус хизмат вакиллари ўз келинини ўлдириш учун киллер ёллашга уринган Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи шахсни қўлга олдилар

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. МХХ вакилининг Sputnik Ўзбекистон мухбирига айтишича, 65 ёшли Умарқул Қодиров келини Абдуллаеванинг (тергов манфаатлари юзасидан исм-шарифлар ўзгартирилган) ўлими учун 2 минг доллар тўлашини билдириб қотил излаган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборига тушади.

"У ўғлининг Абдуллаева билан ажрашиш жараёнида келинининг умумий мулкка даъво қилишидан норози бўлган. Махсус операция чоғида Қодиров гўёки келинининг ўлимини тасдиқловчи фотосуратни кўрганидан сўнг 2 минг долларни ёлланма қотил сифатида иш олиб борган оператив ходимга бераётганида қўлга олинди", — деб маълум қилди МХХ ходими.

Ҳозирда Умарқул Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25- ("Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш") ва 97- ("Қасддан одам ўлдириш") моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар