Тошкентликлар ҳайратда: 30 даража иссиқдан кейин шаҳарда дўл ёғди

© Facebook/Водители ТашкентаТошкентда дўл ёғди
Тошкентда дўл ёғди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дўл ёғиб бергани билан, бўлди жазирама тугади, дея хурсанд бўлманг. Тошкентликларни олдинда иссиқ об-ҳаво шароитлари кутмоқда

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Бу йил Ўзбекистон пойтахтида илгарилари ҳеч кузатилмаган об-ҳаво ўзгаришлари рўй бермоқда. Аммо куни кеча рўй берган воқеа аксарият тошкентликларни қаттиқ ҳайратга солди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Кеча кечқурун пойтахтда дўл ёғиб ўтган. Энг қизиғи, об-ҳаво шароитининг кетма-кет ўзгариши рўй берганида. Масалан, эрталабдан шаррос ёмғир қуйган бўлса, кундузи 30 даража қиздирган, кечқурун эса яна ёмғир қуйган ва дўл ёғиб берган. Айрим дўл доналари бир сантиметрдан катта бўлганлиги таъкидланмоқда.

© TelegramГрад в Ташкенте
Град в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Град в Ташкенте

Мухбирнинг ёзишича, дўл унчалик кўп вақт ёғмаган. Аммо шундай бўлсада, айрим кўчаларда каттагина кўлмаклар ҳосил бўлган ва бу ҳолат ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдирган.

© TelegramГрад в Ташкенте
Град в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Град в Ташкенте

Дўл ёғиб ўтиши ҳодисасига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида фикр билдирганлар ҳам топилди. Аксарият одамлар бу ер Тошкентми ёки Новосибирск, деб ёзишган бўлса, қолганлари наҳотки жазирама бекор қилинди, дея савол беришган.

© Facebook/Водители ТашкентаДождь с градом в Ташкенте
Дождь с градом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Дождь с градом в Ташкенте

Айтганча, "Ўзгидромет" маълумотларига кўра, ёз бекор қилингани йўқ. Ёмғирли кунлар ўрнини жазирама эгаллаши кутилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0