МХХ ходимлари мансабдорни 3500 доллар пора олаётган вақтида ушлашди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У кўчмас мулк объектларини "ноль" қиймати бўйича расмийлаштириш ва олиб беришда ёрдамлашиш эвазига пул талаб қилган

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Сирдарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари мазкур вилоят хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер Норбоевни пора олаётган вақтда ушладилар, деб маълум қилди куч тизими вакили Sputnik мухбирига.

МХХ вакилининг айтишича, мансабдор 3500 доллар пора олаётган вақтида қўлга олинган. У кўчмас мулк объектларини "ноль" қиймати бўйича расмийлаштириш ва олиб беришда ёрдамлашиш эвазига пул талаб қилган.

руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда туман ҳокими ўринбосари пора олгани учун қамалди

"Зиммасида фойдаланилмаётган корхоналарда ишлаб чиқаришни тиклаш мажбурияти бўлган бу мансабдор воситачи Д.Қурбонов орқали пора олган. Норбоев дастлабки суриштирув чоғида қилмишига иқрор бўлди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда", — деди куч тизими ходими.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ҳукумати хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватламоқда. Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга қатор имтиёзлар берилмоқда. Қатор муассаса ва вазирликларда тегишли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бироқ лавозимни фақат ўз чўнтакларини қаппайтириш воситаси деб биладиганлар ҳам учраб турибди. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳокимият органлари тизимидаги ана шундай шахсларга қарши фаол кураш олиб бормоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0