Чимёнда Франция элчихонаси ходими ҳалок бўлди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишпарапланда учиш
парапланда учиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарда айтилишига кўра, элчихона ходими парапланда парвоз қилиш вақти ҳалокатга учрашган.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими Франсис Делег ўтган шанба куни Чимёнда парапланда учиш вақти ҳалокатга учраган, деб хабар қилмоқда Франция элчихонаси матбуот хизмати.

Франсис Делег элчихонада хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган. Шунингдек у Турманистон ва Тожикистон масалалари билан ҳам шуғулланган.  

“Бутун элчихона ходимлари унинг оила аъзоларига ва яқинларига шунингдек Франция Миллий полициясидаги унинг собиқ ҳамкасбларига ҳамдардлик билдиради”, — дейилган элчихона хабарида.

Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, Франсис Делег – профессионал парапланчи бўлган ва ойига икки маротаба Чимён тоғларида парапланда учиб турган.

Янгиликлар лентаси
0