22:42 11 Декабр 2017
Эфир
Ўзбек милицияси машинаси

Тошкент ИИББ Боровский номидаги тиббиёт коллежи холати бўйича хабар берди

Стрингер
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (30)
111011

Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида май ойи бошида курсдошлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этган Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Ибрагимов иши бўйича янги маълумот чоп этилди

ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Тошкент ИИББ Боровский номидаги тиббиёт коллежи холати бўйича хабар берди.

"2017 йил 03 май куни тахминан соат 14:00 ларда Яшнобод тумани ҳудудидаги 145-мактаб олдида Жасурбек Махамад ўғли Ибрагимовга нисбатан оғир тан жароҳатлари етказилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан 1999 йилда туғилган Исломбек Абдужамилович Тулагановга нисбатан мавжуд бўлган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда бошқа шахсларнинг мазкур жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тергов ҳаракатлари юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади, деб таъкидланган.

Мавзу:
Тошкентда коллеж талабасининг уриб ўлдирилиши (30)

Асосий мавзулар