Тошкентдаги Боровский коллежи Жасур Иброҳимов ўлими бўйича баёнот берди

© Sputnik / Сергей МальгавкоСтуденты медицинского колледжа
Студенты медицинского колледжа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги Боровский номли тиббиёт коллежи сайтида коллеж талабаси Жасур Иброҳимовнинг ўлими юзасидан баёнот берилди

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Баёнотда барча ўқитувчи таркиби ва ўқувчилар Жасур Иброҳимовнинг ўлимидан чуқур қайғуда экани маълум қилинган. Сўнгра эса ҳодиса ўқув юрти ҳудудидан анча узоқда юз бергани қайд этилади.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Талаба Иброҳимовнинг ўлими бўйича жиноят иши юзасидан айбланувчи ҳибсга олинди

"Коллеж ҳудудида 120 дан зиёд кузатув камералари ўрнатилган ва бундан барча ўқувчилар яхши хабардор. Кириш эшигида ташвиш тугмаси ўрнатилган бўлиб, чақирув бўлганида 3-4 нафар ИИБ ходимларидан иборат таркиб 15 дақиқа ичида етиб келади. Шу билан бирга махсус қўриқлаш хизмати ҳам мавжуд", — дейилади баёнотда.

Буларнинг барчаси низоли вазиятларнинг олдини олиш ва ўқув юртида таълим олаётганларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қилинган.
3 май куни соат тахминан 14:15 — 14:30 оралиғида коллеж ҳудудидан ташқарида ўқувчилар Жасур Иброҳимов ва Ислом Тўлаган иштирокида ҳодиса юз берган, ҳодисага Жасур Иброҳимовнинг тўрт нафар дўсти гувоҳ бўлган.

Гувоҳлар — Жасурнинг дўстлари айтишларича, гуруҳ бўлиб дўппослаш ҳолати юз бермаган ва ҳодисадан сўнг Жасур мустақил равишда таксида уйига кетган, дейилади баёнотда.

Жасурнинг онаси айтишича, у 17:40 да онасига қўнғироқ қилиб, ўзини ёмон ҳис қилаётгани ҳақида хабар берган.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ИИББ коллеж талабаси ўлими бўйича тергов ҳаракатлари бошланганини билдирди

Айни вақтда содир бўлган ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳодиса иштирокчиларининг ҳаракатларига тергов органлари томонидан тегишли баҳо берилади, дейди коллеж маъмурияти.

Аввалроқ тўпланган далиллар асосида Исломбек Тўлагановга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўтган кунлар мобайнида ижтимоий тармоқларда вафот этган талабанинг онасининг президент Шавкат Мирзиёевга мурожаати пайдо бўлганди. Мурожаатда у ўғли курсдошлари ва коллеждаги бошқа талабалар томонидан аёвсиз калтакланганлиги билдирилганди. Шифокорлар Жасурнинг ҳаёти учун кураш олиб боришди, аммо афсуски, у 1 июнь куни вафот этди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0