Номаълум шахс Эрон парламентида ўт очди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишТеҳрон
Теҳрон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агентлик маълумотларига кўра, ҳужум қилганлар сони уч нафарни ташкил қилади, отишма давом этмоқда. Улар бир неча кишини гаровга олганликлари хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Номаълум шахс чоршанба куни эрталаб Эрон парламентида ўт очди, натижада икки киши жароҳатланди деб хабар қилди РИА Новости.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳужум қилганлар сони уч нафарни ташкил қилади, отишма давом этмоқда. Улар бир неча кишини гаровга олганликлари хабар қилинмоқда.

Агентлик хабарига кўра, ҳужум қилганларнинг шахси ва мақсади ҳозирча ноаниқ.

Эрон хавфсизлик хизматидаги манбалар эса гаровга олинганлар тўғрисидаги маълумотни шу вақтгача тасдиқлагани йўқ.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0