"Ўзгидромет" Чирчиқ дарёси қирғоқлари емирилиши ҳақида огоҳлантирди

© Wikipedia / CarpodacusЧирчиқ дарёси
Чирчиқ дарёси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат тезкор штаб ташкил этилган

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. "Ўзгидромет" марказидан олинган маълумотга кўра, об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида Тошкент вилоятининг юқори тоғли ҳудудларидаги мавжуд қор қатламларининг жадал эриши туфайли Чирчиқ дарёсининг сув сарфи кўпайиб, дарё қирғоқларининг емирилишига олиб келиши аниқланди, деб хабар қилди ФВВ матбуот-хизмати.

Река Чирчик - Sputnik Ўзбекистон
Чирчиқ дарёси атрофида ноқонуний қурилган дачалар бузиб ташланади
Ҳозирда мутахассислар томонидан Чирчиқ дарёсининг жами 11 та участкаларида (Юқоричирчиқда — тўртта, Қибрайда — иккита, Қуйичирчиқда — учта ва Янгийўлда — иккита) қирғоқларининг емирилиш ҳолатлари ҳамда сув босиш хавфи юқорилиги таъкидланмоқда. Мазкур ҳудудда жами 254 та хўжалик (1615 нафар фуқаро), 23 та дала ҳовлилар ва 80 гектар экин ер майдонлари мавжуд.

Ўзбекистон Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 31 майдаги «Тошкент вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг ўзанида ва қирғоқларида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги 3-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида ФВВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет, Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъул ходимларидан иборат олтита гуруҳ ташкил этилган бўлиб, улар томонидан Чирчиқ дарёси қирғоқ мухофаза зонасини ўрганиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Девушки с велосипедами на затопленной улице - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ ёғингарчилик туфайли юзага келган сув босиш хавфини бартараф қилди
Сув босиши мумкин бўлган ҳудудларни ҳимоялаш, келгусида аҳолини ва экин ер майдонларини содир бўлиши мумкин бўлган сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни амалга ошириш мақсадида Чирчиқ дарёсининг қирғоқларида 7 июнь ҳолати бўйича жами 3230 метр куб харсанг тош, 480 метр куб бетон, 1760 метр куб тош-шағал ишлари бажарилди.

Амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат тезкор штаб ташкил этилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0