Оҳангаронда туман газ идораси бошлиғи пора олаётганда қўлга тушди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Раҳбар "Оҳангаронтумангаз" корхонаси ҳовлисида фуқарони ишга жойлаштириб қўйиш учун 450 доллар пора олаётганда қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. "Тошкентгазтаъминот" таркибига кирувчи "Оҳангаронтумангаз" филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи Ўктам Қаршиев пора олаётганда қўлга тушди, деб маълум қилди МХХ вакили Sputnik мухбирига.

Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
МХХ ходимлари мансабдорни 3500 доллар пора олаётган вақтида ушлашди

Уни қўлга олиш бўйича тадбир Тошкент вилояти МХХ бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди. Ўктам Қаршиев хизмат лавозимини суиистеъмол қилган ва мунтазам равишда ўзи бошқараётган корхонага ишга қабул қилиш учун пул таъма қилиб келган.

"Қаршиев "Оҳангаронтумангаз" корхонаси ҳовлисида фуқарони ишга жойлаштириб қўйиш учун 450 доллар пора олаётганда қўлга олинди. Дастлабки суриштирув давомида у айбига тўлиқ иқрор бўлди", — деди МХХ вакили.

Ўктам Қаршиевга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси ("Пора олиш") бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари у томонидан содир этилган бошқа жиноий ҳолатларни аниқламоқда.

МХХ вакилининг айтишича, Қаршиевнинг қўлга олиниши "Оҳангаронтумангаз" ходимлари томонидан ижобий баҳоланган. У узоқ вақт давомида қўл остидагилардан ҳам, унга мурожаат қилиб келган фуқаролардан ҳам пул таъма қилиб келган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0