17:29 18 Август 2017
Эфир
Задержание преступника

Ўзбекистонда падаркушга 17 йил қамоқ жазоси берилди

© Pixabay
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
181511

Ўзбекистонда ўз отасини чопиб ўлдирган ўғилга 17 йил қамоқ жазоси берилди.

ТОШКЕНТ, 12 июнь — Sputnik. Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи Ўткир Кунаров ўз отасини ўлдирганлиги учун 17 йиллик қамоқ жазосига муҳкум этилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг "Ҳуқуқ" нашрига таянган ҳолда РИА Новости хабар берди.

Нашрда келтирилган хабарга кўра, Кунаров маст ҳолатда ухлаб ётган отасини уч марта болта билан урган. Жангал келиб чиқишига уйни таъмирлаш мақсадида харид қилинган иситиш жиҳозлари ва темир қувурлар сабаб бўлган.

Кунаров 1 млн сўмлик (МБ курсида ҳисобланганда 260 доллар) ушбу харид учун сарф этилган маблағ жуда кўп деб ҳисоблаган.

"Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича суд томонидан Ўткир Кунаров 17 йилга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланди" деб аниқлик киритилган хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар