15:38 19 Октябр 2017
Эфир
Американский эсминец Lassen в море

АҚШ эсминеци Япония қирғоғи яқинида савдо кемаси билан тўқнашиб кетди

© Flickr/ Commander, U.S. 7th Fleet
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
286 0 0

Тўқнашув оқибатида 7 нафар ҳарбий денгизчи дом дараксиз йўқолган, экипажнинг уч аъзоси, жумладан кема командири ҳам ушбу тўқнашувда жароҳат олган ва тез тиббий рдам кўрсатиш учун эвакуация қилинишга муҳтож.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. АҚШ Ҳарбий денгиз флоти эсминеци Япония қирғоқлари яқинида Филлипин байроғи остида ҳаракатланаётган ACX Crystal номли савдо кемаси билан тўқнашиб кетди, Рейтер агентлиги хабарига асосан.

АҚШ Ҳарбий денгиз флоти матбуот хизмати хабарига кўра, тўқнашув оқибатида 7 нафар ҳарбий денгизчи дом дараксиз йўқолган,   уларни  қидирув операцияси давом этмоқда. Ундан ташқари ҳарбий экипажнинг уч аъзоси, жумладан экипаж командири ҳам ушбу тўқнашувда жароҳат олган ва тез тиббий рдам кўрсатиш учун эвакуация қилинишга муҳтож.

 

Матбуот хизмати, ушбу фожеа қурбонлари ҳақида ҳозирга қадар маълумот бергани йўқ.

Хабарда айтилишига кўра, ҳарбий кема тўқнашувдан кейин, ўнг томони сувга чўкишига қарамасдан, мустақил ҳаракатланишда давом этган. Тўқнашув 56 денгиз мили тезлигида содир бўлган. АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари тўқнашувдан кейин Япония Қирғоқни қўриқлаш қўшнларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлган.

Интернетда "жароҳаиланган" ҳарбий кема туширилган видеолавҳа пайдо бўлди.

 

Асосий мавзулар