00:01 29 Июн 2017
Эфир
A taxi en Moscow

Москвалик "олғир" таксичи меҳмонга 50 минг рублни қайтариб берди

© Sputnik/ Руслан Кривобок
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
41010

Бироз олдин Россия ОАВларида полиция Чилидан келган меҳмондан Домодедоводан шаҳар марказигача бориш учун 50 минг рубл олган таксичини қидираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik.  Бугун бошланадиган Конфедерация кубоги мусобақаларини томоша қилиш учун Россияга минглаб меҳмонлар келмоқда.

Шундай меҳмонлардан бири, Чилидан келган журналист Гаспар Саез Миранда Домодедово аэропортидан шаҳар марказидаги меҳмонхонагача бориш учун таксичилардан бирига 50 минг рубл тўлаган.

Бироз вақт ўтгач, журналист алданганини пайқаб қолиб полицияга мурожаат қилган. Полиция қидирувлардан кейин Москва вилоятида яшовчи такси ҳайдовчисини қўлга олган. Таксичи меҳмондан олган пулини қайтариб бериб ундан кечирим сўраган.

Ҳайдовчига нисбатан товламачилик ҳақида жиноий иш қўзғатилган.РИА Новости хабарига асосан.

Асосий мавзулар