07:54 21 Август 2017
Эфир
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан хибсга олиниш жараёни

Фарғоналик аёл ўз турмуш ўртоғини ўлдириб қўйди

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
123402

Аёл ўз турмуш ўртоғини очиқ айвондан итариб юборган ва бошига ёғоч билан туширган

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Фарғоналик аёл ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган З.Қ уйида оилавий жанжал оқибатида маст холда бўлган турмуш ўртоғи, 1964 йилда туғилган Б.Хни очиқ айвондан итариб юборган. Бу ҳам етмагандай пастга йиқилган вақтида унинг бошига ёғоч билан уриб жароҳат етказган.

Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Б.Х шу ерда вафот этган. Унинг аёли З.Қ ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар