11:43 21 Август 2017
Эфир
Выставка свадебной и вечерней моды в Москве

Тўй контрабандаси: йўловчи 11 млн сўмлик тўй либосларини чегарадан олиб ўтмоқчи бўлди

© Sputnik/ Екатерина Чеснокова
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
35420

Самарқанд вилоятининг "Самарқанд-Аэро" чегара божхона постида тўй либосларини мамлакатга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган йўловчи тўхтатиб қолинди

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти божхона ходимлари Россиядан учиб келган фуқаронинг қўл юкларини кўрикдан ўтказганда 7 та ҳашамдор тўй кўйлаклари борлигини аниқлади, деб хабар қилмоқда Подробно.UZ нашри.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси С.Олимов божхона декларациясида ва оғзаки сўров вақтида ушбу товарлар мавжудлигини маълум қилмаган. Контрабанда юклар рентгендан ўтказилган вақтда аниқланган.

Экспертлар қимматбаҳо тошлар билан нафис ва замонавий услубда безатилган тўй либосларини 11 млн сўмга баҳолашган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар