Киевда теракт оқибатида Украина разведка ходими ҳалок бўлди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишСитуация на территории посольства США в Киеве
Ситуация на территории посольства США в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марҳум бўлган полковник, ўтган йили Киевда отиб ўлдирилган, Россиядан қочиб кетган депутат Денис Вороненковни қўриқлаган гуруҳ раҳбари бўлган.

ТОШКЕНТ, 27 июн —Sputnik. Украина Мудофаа вазирлиги Киевдаги автомобил портлашида Украина разведка Бошқармаси полковниги Максим Шаповал ҳалок бўлганини тасдиқлади. РИА Новости хабариага асосан.

Украина ИИВ матбуот хизмати ходими Артем Шевченко айтишига қараганда, портлашда ҳарбий хизматчи қурбон бўлган. ЖКнинг “Тероррчилик” банди бўйича иш қўзғатилган.

“Бугун 27 июнь эрталаб, Киев шаҳрининг Соломенский туманида автомобил портлаши содир бўлди. Портлаш оқибатида Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси ходими полковник максим Шаповал қурбон бўлди”, — дейилган муассаса саҳифасида.

Донецк Халқ республикаси Мудофаа вазирлиги спикерининг фикрига кўра, Эдуард Басурин айтишига қараганда, ушбу қотиллик украида давлат бюджетини тақсимлаш ва коррупция билан боғлиқ. Бу Украинанинг ички ҳисоб китоблари билан боғлиқ ва бунга ҳеч қандай махсус хизматлар  аралашмаган.

Эслатиб ўтамиз, марҳум бўлган полковник, Россиядан қочиб кетган депутат Денис Вороненковни қўриқлаган гуруҳ раҳбари бўлган. Денис Вороненков ушбу йилнинг март ойида Киев марказида отиб ўлдирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0