Мисрнинг 41 шифокори орган сотишда айбланмоқда

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСудья болғачаси
Судья болғачаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тиббиёт ходимлари воситачилар ёрдамида иш олиб боришган. Воситачилар мижозларни чет элдан топиш ва уларни Мисрга олиб келиш билан шуғулланганлар

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Миср Бош прокурори 41 нафар тиббиёт ходимининг ишини Қоҳира жиноий ишлар судига оширди, шифокорларнинг барчаси орган савдосида айбланмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Вооруженные боевики - Sputnik Ўзбекистон
Мисрда қуролланган жангарилар насронийлар бўлган автобусга ҳужум қилишди
Айблов маълумотларига кўра, Миср тиббиёт муассасалари ходимлари чет эл фуқаролари орасида органларни кўчириб ўтказиш бўйича операцияларни амалга ошириб келган. Айбланувчилар орасида турли мутахассисликка эга врачлар борлиги айтилмоқда, жумладан, даволовчи врачлар, жарроҳлар, анестезиологлар.

Пулга муҳтож Миср фуқаролари донор вазифасини бажарганлиги қўшимча қилинган.

"Жумладан, буйрак кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик ишлари ноқонуний тарзда амалга оширилган", дейилади хабарда.

Тиббиёт ходимлари воситачилар ёрдамида иш олиб боришган. Воситачилар чет элдан мижоз топиш ва уларни Мисрга олиб келиш билан шуғулланишган.

Тергов маълумотига кўра, бу сингари жарроҳлик амалиёти чет эл фуқаросига 80 минг доллардан 120 минг долларгача тушган, донорнинг ўзига эса буйрак учун 550-830 доллар атрофида пул берилган.

Янгиликлар лентаси
0