07:33 22 Июл 2017
Эфир
Мотоциклист погиб в ДТП в Ташкенте

Тошкент вилоятидаги автоҳалокат бир оиланинг умрига зомин бўлди

© Nuz.uz
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
1308 0 0

Автоҳалокат оқибатида Ўртачирчиқ туманилик фуқаро, унинг турмуш ўртоғи ҳамда 2015 йилда туғилган қизи оғир жароҳат олиб воқеа жойида вафот этишган

TOШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудидан ўтувчи "Қорасув-Бўка-Бекобод" йўлида содир бўлган автоҳалокатда бир оиланинг 3 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, шу туманда истиқомат қилган, 1986 йилда туғилган Ж.Ў "Дамас" русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Ж.С бошқарувидаги "Howo" русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Натижада Ж.Ў ва унинг йўловчиси, 1990 йилда туғилган турмуш ўртоғи ҳамда 2015 йилда туғилган қизи оғир жароҳат олиб воқеа жойида вафот этишган.

Тўқнашув содир бўлган йўналишда ҳаракатланиб келаётган Пискент туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган М.О бошқарувидаги "Дамас" русумли автомашина ушбу автоҳалокатда бошқарувини йўқотиб йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар