09:54 24 Сентябр 2017
Эфир
Одноклассники

"Одноклассники"даги танишув туфайли 20 яшар Жонибек етти йилга қамалди

Пресс-служба Одноклассников
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
315422

Жонибекнинг интернетдаги танишларидан бири - фарғоналик Холид йигитчага гўзал ҳаёт, бахтли яшаш қоидалари ҳақида айтиб, ром қилади

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. "Одноклассники"даги танишув туфайли 20 ёшли йигит етти йилга қамалди, деб хабар қилди "Зарафшон" газетаси.

Хабарда айтилишича, коллежни битириб тайинли ишнинг бошини тутмаган Жонибек Юсупов мўмай пул топиш иштиёқида Россияга боради. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига бориб, ёлланма ишларда меҳнат қилади, тўрт-беш рубль топади. Бўш вақтларида телефон ковлашни ўзига одат қилган йигит "Odnoklassniki.ru" ижтимоий тармоғида Холид ва Абдулло исмли шахслар билан танишади. Улар билан доимий равишда суҳбатлашиб, диний экстремизм ва сепаратизм, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни қабул қилиб олади. Ўзининг уяли телефони хотирасида сақлаб қўяди.

Жонибек интернетдаги танишлари билан янада яқинроқ дўстлашади. Холид — фарғоналик, 19 ёшда. У Жонибекни гўзал ҳаёт, бахтли яшаш қоидалари ҳақида айтиб, ром қилади. Шу тариқа Сурия давлатида мусулмонлар халифалик давлати барпо этиш мақсадида кофирларга қарши курашаётгани, ўзини мусулмон деб ҳисоблаган ҳар бир фуқаро бу йўлда жанг қилмоғи, курашмоғи зарурлигини айтиб, Жонибекни ишонтиради. Холид уни ўзига яқин дўст деб билиб, Абдулло деган устози билан таништиради. Фикр ва қарашлари бир бўлган Абдулло ҳам уни жиҳод қилишга даъват этади.

Ижтимоий тармоқлар орқали жиҳодга чорловчи аудио ва видео материалларни Жонибекнинг телефонига жўнатиб, ўзларининг сафига қўшилишга ундайди. Жонибек видеоларни кўриб таъсирланади, Суриядаги мусулмонларга ёрдам бериш лозимлигини ўйлайди, у ёққа боришга қизиқади.

Холид билан Абдулло уни Москва шаҳрига таклиф қилиб, шу ердан ўйлаган ниятлари йўлида бирга ҳаракат қилишларини, Сурияга боришда ёрдам беришини айтганда, Жонибек ўйга чўмади. Иккиланиб, юртига қайтишга аҳд қилади.

"Санкт-Петербург- Тошкент" йўналишидаги автобусда Ўзбекистонга жўнайди. Қозоғистоннинг Чимкент вилоятидаги Ўзбекистон билан чегара постига етиб келганида божхона постидан ўтаётганида телефон аппарати ва ундаги флеш карта хотирасида сақланаётган жиҳодга чорловчи аудио ва видео материалларни божхона ходимларига айтмасдан яширади.

Ўзбекистон ҳудудига хуфёна олиб ўтилган хавфли нарса барибир фош бўлди. Жонибек ўзи истиқомат қиладиган Паст Дарғом тумани Ўртачархин маҳалласида синфдоши Меҳрож Орифов билан учрашиб, хориждан келтирган телефонини кўз-кўз қилади. Меҳрож гап орасида "андроид" дастурли телефон аппарати сотиб олмоқчилигини билдиргач, Жонибек телефонида шундай дастур борлигини айтади ва улар телефонларини алмашишади. Меҳрож уйига келиб, қизиқиб телефоннинг флеш картасини очса, Ироқ ва Шом давлатларида бўлаётган жанглар тасвири туширилган видеороликлар, ушбу жангларга келиб қўшилишни тарғиб қилувчи чақириқлардан қўрқиб кетади.

Эртаси куни Жонибек телефонида хавфли ўйинлар борлиги эсига тушиб, Меҳрождан флеш картани олиб ўзининг телефонига ўрнатади. Лекин жўрасининг "Nokia" телефони хотирасида хавфли ўйинлар ёзилиб қолганди.

Бундан хабар топган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Жонибек Юсуповни инкор этиб бўлмас далиллар билан қўлга олишди.

Ўйиндан ўт чиқди, деб шуни айтадилар. Жонибек ёшлик-ғўрлик қилиб, ўзи билмай, тушунмай, ёт ғоялар таъсирига тушиб, телефондаги ўйиндан ўт чиққанини сезмай қолди. Суд уни 7 йилга озодликдан маҳрум этди.

Теглар:
жиҳод, ижтимоий тармоқ, Одноклассники, телефон

Асосий мавзулар