22:32 21 Ноябр 2017
Эфир
Тез тиббий ёрдам машинаси

Мадридда "Америка тепалиги" аттракционида икки таркиб тўқнашуви юз берди

DANI POZO / AFP
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
300 0 0

Бахтсиз ҳодиса "Шахтадан келаётган поезд" деб номланган Америка тепалиги аттракционида якшанба куни кундузи рўй берган

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Мадридда "Америка тепалиги" аттракционида икки таркиб тўқнашуви юз берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости EFE агентлигига таянган ҳолда.

"Мадриддаги истироҳат боғидаги аттракционда юз берган ҳодиса оқибатида камида 26 киши жароҳатланди", — дейилган хабарда.

Бахтсиз ҳодиса "Шахтадан келаётган поезд" деб номланган Америка тепалиги аттракционида якшанба куни кундузи рўй берган.

Аттракционга ташриф буюрувчилар орасида ёш болалар ҳам бўлиб, улар енгил жароҳатланганлиги айтилмоқда. Жароҳатланганларнинг барчаси касалхонага олиб кетилган.

Асосий мавзулар