ТИВ Саратовдаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саратов вилоятининг Озинск туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 9 киши шикастланган

TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. 25 июль куни Саратов вилоятининг Озинск туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 9 киши шикастланган. Улардан 5 нафари Ўзбекистон, 4 нафари Россия фуқаролари. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси Россия ФВВга маълумотларига асосланиб хабар қилди.

Хабарга кўра, "Лада-Ларгус" ва "Форд Мондео" автомобиллари тўқнашган. Ўзбекистон фуқаролари "Лада-Ларгус"да бўлган ва ўртача оғирликда жароҳат (лат ейиш ва синиш) олган.

ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Яна ўша қишлоқда фожиа: Саратовдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Барча жароҳат олганлар Озинск клиник касалхонасига етказилди. Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш мақсадида элчихонанинг консуллик бўлими зудлик билан Россия ФВВ билан боғланиб жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот олди:

1. Мадрагимов Маҳамадали Райимбердиевич, 08.12.1970 йилда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.

2. Қурбонов Сирожиддин Файзулло ўғли, 17.05.1995 йилда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган.

3. Холматов Абдужаббор Тоштемирович, 18.06.1965 йилда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.

4. Содиқов Миржалол Эгамбердиевич, 22.10.1988 йилда Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган.

5. Бадалов Жамшидбек Ҳусанбой ўғли, 20.05.1991 йилда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.

Ушбу фуқароларнинг яқинлари уларнинг ҳолати тўғрисида Россия ФВВнинг +7 937-639-01-43 рақами орақли маълумот олишлари мумкин.

Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси назорати остига олинган.

Янгиликлар лентаси
0