07:54 12 Декабр 2017
Эфир
Фотожурналист Аммар Абдулла (Сирия).  Бегущие от смерти

АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурияда касалхонага зарба берди

Аммар Абдулла
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
29101

Халқаро коалициянинг охирги ой давомиа берган зарбалардан 100дан ортиқ тинч аҳоли, жумладан аёллар ва болалар ҳам қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция зарбасидан 6 киши қурбон бўлди 10 киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда Суриянинг САНА ахборот агентлиги.

Ахборот агентлиги хабарига кўра, зарба Абукемал аҳоли пунктида жойлашган Аиша номли касалхонага берилган. Бу июль ойида коалициянинг тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келган тўртинчи авиазарбасидир.

Бундан олдин Ал-Маядин шаҳарчаси ва Ат-Деблян қишлоқларига берилган зарбалардан 95 нафар тинч аҳоли, жумладан аёллар ва болалар ҳам қурбон бўлган эди, деб хабар қилмоқда САНА.

Умумий ҳисобда АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ва Ироқда ўтказилган жанговар операциялари давомида 600 дан ортиқ тинч аҳоли қурбон бўлганини тан олган эди.

 

Асосий мавзулар