Москвада ўзбеклар ва арманлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМассовая драка на Хованском кладбище в Москве
Массовая драка на Хованском кладбище в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанжал қатнашчилари бир-бирларига белкурак, куволда, болға, арматура билан ҳужум қилишган

TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Москвадаги "Бунинские луга" тураржой мажмуаси қурилиш майдонида 40 нафар атрофидаги мигрант қурувчилар ўртасида жанжал юз берди. Жанжал иштирокчилари бир-бирларини белкурак ва куволда билан урган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Полициячилар машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув рўй берди

"Полициячилар "Бунинские луга" тураржой мажмуаси қурилиш майдонига етиб келишди ва икки қурилиш бригадаси (40 киши атрофида) ўртасида жанжал юз берганлигини аниқлади. Жанжал иштирокчилари Ўзбекистон ва арманистонлик қурувчилар", — деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, қурувчилар бир-бирларига белкурак, куволда, болға, арматура билан ҳужум қилишган.

Агентлик суҳбатдошининг айтишича, низо оқибатида олти киши турли даражада тан жароҳати олган ва касалхонага ётқизилган.

Жанжал тафсилотлари аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0