МХХ ходимлари йирик савдо мажмуаси раҳбарини қўлга олишди

CC BY 2.0 / Joel Bombardier / baksheeshДокументы в руках
Документы в руках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У ўзига ишониб топширилган савдо мажмуаси ҳудудида иккита савдо нуқтасини ижарага бериш учун тадбиркордан 1,5 минг доллар талаб қилган

TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. МХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда "Бахт савдо комплекс" корхонаси раҳбари Акром Эрназаровни қўлга олишди.

Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
МХХ GM Uzbekistan машиналарини сотишдаги товламачиликни фош этди

"У ўзига ишониб топширилган савдо мажмуаси ҳудудида иккита савдо нуқтасини ижарага бериш учун тадбиркордан 1,5 минг доллар талаб қилган. У аввалроқ 100 доллар пулни тадбиркордан олган. Тезкор ходимлар Эрназаровни қолган 1,4 минг долларни олаётганида ушладилар", — деди МХХ вакили.

Суриштирув давомида у худди шундай йўл билан бошқа тадбиркордан 7 миллион сўм олганлиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш Департаменти А.Эрназаровга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди.

Янгиликлар лентаси
0