Иссиқкўлда содир бўлган ЙТҲда жароҳатланган ўзбекистонликлар рўйхати

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСкорая помощь
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олти нафар Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш учун элчихонанинг консуллик бўлими вакили ЙТҲ содир бўлган вилоятга етиб борди

ТОШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлик ахборот-хизмати куни кеча Қирғизистон Иссиқкўл вилоятининг Қизил Ўрук қишлоғида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жароҳатланган Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатини эълон қилди.

Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Иссиқ-Кўлда содир бўлган ЙТҲ тафсилотлари маълум қилинди

ТИВнинг хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олган:

1. Орлова Елена Александровна, 1976-йилда туғилган;
2. Орлов Игор, 2006-йилда туғилган;
3. Орлова Вероника, 2006-йилда туғилган;
4. Ли Яна Андреевна, 2004-йилда туғилган;
5. Хан Жанна Михайловна, 1969-йилда туғилган;
6. Обедкова Людмила Александровна, 1952-йилда туғилган.

Жароҳатланганларга зарур ёрдам кўрсатиш учун Элчихонанинг консуллик бўлими вакили мазкур вилоятга етиб борди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ йўл-транспорт ҳодисаси Қизил-Ўрук қишлоғида юз берганлиги ҳақида хабар берган эдик. "Фольксваген ЛТ-35" микроавтобуси ва "Мазда Примаси" енгил автомобили бир-бири билан тўқнашиб кетган. Микроавтобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улар Чўлпон-Ота шаҳридаги касалхонага жойлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0