Аэропортда йўловчиларни чув тушириб келган фирибгар-ҳайдовчи қўлга олинди

© Sputnik / Артем Житенев / Медиабанкка ўтишТакси
Такси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, фирибгарнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ сайтида аэропортда йўловчиларни кутиб олган ва аввал бошқа нарх айтиб, манзилга етиб боргач бошқача — янаям каттароқ нарх талаб қилган фирибгар қўлга олинганлиги ҳақида хабар берилди.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 7000 долларни ўзлаштиришни мўлжаллаган фирибгар ушланди
Хабарда айтилишича, 2017 йилнинг 20 июнь Нуриддин Низамов(исм-шарифлар ўзгартирилган) фуқаро Хожиакбар Умировнинг ишончига кириб, унга 100 Россия рубли эвазига ўзининг "Нексия" русумли автомашинасида аэропортдан Чилонзор туманида жойлашган "Бунёдкор" метро бекатига олиб бориб қўйишни ваъда қилади.

Бироқ айтилган манзилга келганларидан сўнг, Умаровга ҳар бир босиб ўтилган километр учун 100 Россия рублидан тўланишини тушунтириб, алдов йўли билан ундан уч минг уч юз Россия рублини олиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0