Тошкентда болалар аравасини ўғирлаб кетган шахс ушланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийДетская коляска
Детская коляска - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур жиноят Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган

TOSHKENT- 8 август, Sputnik. 2017 йил 5 август куни фуқаро Турганова Дилбар Азизовнага тегишли бўлган болалар аравасини ўғрилаган шахс қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Автомобил ўғрилари - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда автомашиналарни тунаб кетаётган шахс қўлга олинди

Хабарда айтилишича, 2017 йил 5 август куни тахминан соат 3ларда Элдар Зейтуллаев Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган уйнинг кириш йўлагида Дилбар Тургановага тегишли болалар араваси қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, уни ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми, ўғирлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, Зейтуллаевнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0