11:09 23 Август 2017
Эфир
Старые гаражи

Бошқирдистонда гаражда наша етиштирган ўзбекистонлик 9 йилга қамалди

© Flickr / Tim Green
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
374 0 0

У Альшеев туманидаги Раевский қишлоғида наша етиштириш учун гаражни ижарага олган

TOШКЕНТ, 8 август — Sputnik. Бошқирдистонда гаражда 92 туп наша етиштирган Ўзбекистон фуқароси 9 йилу 4 ойга қатъий режимдаги колонияда жазо ўташга ҳукм қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости Бош прокуратурага таяниб.

Маълум бўлишича, шу йилнинг февралида у Альшеев туманидаги Раевский қишлоғида наша етиштириш учун гаражни ижарага олади. У гаражга турли қурилмалар – дросселлар (ёритиш тизимини назорат қилиувчи ускуна, ультрабинафша чироқлар, термометр, таймерлар ўрнатади ҳамда бу ерда 92 туп наша етиштиради.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унинг фаолиятига чек қўйишди ва бу шахснинг яшаш жойидан 400 граммдан ортиқ тақиқланган модда топишди.

"Суд бу шахсга нисбатан 9 йилу 4 ой давомида қатъий режимли ахлоқ тузатиш колониясида жазо ўташ ҳукмини тайинлади", — дейилади прокуратура хабарида.

Асосий мавзулар