05:33 23 Октябр 2017
Эфир
Посольство Узбекистана в РФ

Консуллик Оренбургдаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатмоқда

© Sputnik/
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
158 0 0

8 август куни Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка – Холодние Ключи йўлининг 12-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Оренбургда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ахборот берди.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, 8 август куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 22:00да Россия Федерацияси Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка – Холодние Ключи йўлининг 12-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўлда "Мерcедес" микроавтобуси ва "Шевролет Ланос" енгил автомобили тўқнашган. Россия ФВВ маълумотларига кўра, "Шевролет Ланос" автомобилидаги 2 нафар Россия фуқароси вафот этган. Микроавтобусда бўлган 13 нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олган. Микроавтобус йўловчилари шаҳар ва туман касалхоналарига етказилган ва тиббий кўрикдан сўнг қўйиб юборилган.

Элчихона Консуллик бўлими ушбу ҳодиса натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Маҳаллий ҳокимият билан, жумладан вилоят губернатори ва Оренбург тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатилган.

Асосий мавзулар