10:16 13 Декабр 2017
Эфир
Сотрудник милиции осматривает автомобиль

Андижонда қидирувда бўлган 22 нафар шахс ушланди

AP Photo / Mikhail Metzel
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
136430

Жиноят содир этиб тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 22 нафар шахслар ушланди

ТОШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Андижон вилоятида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларга йўл қўймаслик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида "Тозалаш-антитеррор" тадбири ўтказиб борилмоқда, деб хабар қилди Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида, тезкор-криминоген вазият чуқур таҳлил қилиниб, шаҳар-туманлардаги 868 та маҳаллалар тоифаларга ажратилди. Текширувлар дастлаб тезкор-криминоген вазияти оғир маҳаллаларда ўтказилди.

Кўп қаватли уйлар, ертўла ва чордоқлар, ҳовли уйлари, ташкилот ва корхоналар, меҳмонхоналар, ётоқхоналар, таълим муассасалари, кафе-бар ва ресторанлар, савдо ва бошқа хизмат кўрсатувчи объектлар, ўта муҳим тоифаланган объектлар хавфсизлик юзасидан текшириб чиқилди.

Ўтказилган текширувлар давомида 4 мингта маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

Шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида профилактик ҳисобида турган маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи шахслардан 30 нафарига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди.

Жиноят содир этиб тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 22 нафар шахс ушланди.

Асосий мавзулар