Тошкентда Дима Биланга ўхшаган автомашина ўғриси қўлга олинди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишАвтомобильные воры
Автомобильные воры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У автомашина эшигини отвёртка ёрдамида очиб, ундан ўғирлик содир этмоқчи бўлган вақтида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 10 август — Sputnik. 4 август куни Исломбек Мақсудхўжаев Чилонзор туманида жойлашган автотураргоҳда Бекзод Икромовга тегишли "Ласетти" русумли автомашина эшигини отвёртка ёрдамида очиб, ўғирлик содир этмоқчи бўлган вақтида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг ўғирликка суиқасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

© ГУВД ТашкентаМақсудхўжаев Исломбек Каримжон ўғли
Мақсудхўжаев Исломбек Каримжон ўғли - Sputnik Ўзбекистон
Мақсудхўжаев Исломбек Каримжон ўғли

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Интернет фойдаланувчилари Тошкент шаҳар ИИБ томонидан тақдим этилган фотосуратда тасвирланган шахс россиялик таниқли хонанда Дима Биланга ўхшаб кетиши ҳақида фикр билдиришди.

Янгиликлар лентаси
0