05:33 23 Октябр 2017
Эфир
Человек в маске балаклавы. Архивное фото

МХХ Наманганда иккита фирибгарлик ҳолатини аниқлади

© Foto: Wikipedia
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
112820

Наманган вилоятида фуқаролардан фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган 3 нафар киши қўлга олиниб, тергов иши олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 10 август — Sputnik. МХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари Наманган вилоятида иккита фирибгарлик ҳолатини аниқлади, деб хабар қилди Podrobno.uz.

МХХ вакили сўзларига кўра, фуқаро Б.Ш. аризасида келтирилган ҳолатлар бўйича махсус тезкор гуруҳ тузилиб, 38 ёшли Элмурод Хошимов ва унинг шериги 42 ёшли Равшан Солиев 1300 долларни олаётган пайтда қўлга олинди. Улар Норин туманида республика қуролли кучлари тизимига ишга киритиб қўйиш учун одамлардан фирибгарлик йўли билан пул талаб қилиш билан шуғулланганлар.

Фирибгарликнинг иккинчи ҳолатида МХХ ходимлари Поп туманида истиқомат қилувчи, Давлат божхона қўмитаси Наманган вилояти бўйича  бошқармаси собиқ ходими Миролим Дўсматовни қўлга олдилар.

"Гумонланувчи фуқаро А.Н.дан талаб қилган 2 минг доллардан 1000 долларни олаётган пайтда қўлга олинди. У Наманган вилояти ҳуқуқ тартибот органларида танишлари борлиги ва 2015 йил июл ойида Санкт-Петербургда ундан 400 минг рубл ўғирлаган 36 ёшли фуқаро К.М.ни жавобгарликка тортилишида ёрдам беришга ваъда берган", — деб таъкидлади МХХ вакили.

Прокуратура органлари Элмурод Хошимов, Равшан Солиев, Миролим Дўсматовга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

Тергов давомида жиноятда гумонланувчиларнинг бошқа шерикларини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Асосий мавзулар