00:00 12 Декабр 2017
Эфир
Узбекские сумы

Абу-Сахий гипермаркетида 500 минг сўмни ўғирламоқчи бўлган аёл қўлга олинди

CC BY 2.0 / Peretz Partensky / Inflation
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
72920

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган

ТОШКЕНТ, 11 август — Sputnik. 8 август куни эрталаб муқаддам судланган Матлуба Аминова Чилонзор туманида жойлашган "Абу-Сахий" гипермаркетининг дўконида Ширин Фуркатова чалғиганлигидан фойдаланиб, унинг 500 минг сўм пулини ўғирламоқчи бўлган вақтида жиноят жойида ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг ўғирликка суиқасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Асосий мавзулар