13:34 21 Октябр 2017
Эфир
Задержание подозреваемого

112 млн сўмлик дори пулини ўзлаштириб юборган дорифуруш қўлга олинди

© Flickr/ houstondwiPhotos mp
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
37301

Суриштирувда у пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди

TOШКЕНТ, 12 август — Sputnik. Шу йил май ойларида Яшнобод туманидаги дори-дармон маҳсулотлари савдоси билан шуғулладиган масъулияти чекланган жамиятга қарашли омборхона иш бошқарувчиси М.С.га таниши Х.А. биргаликда савдо билан шуғулланишни, дориларни ўзи сотиб беришини ваъда қилиб, омборхонадан 112 млн. 250 минг сўмлик турли хилдаги дори-дармон маҳсулотларини олиб, пулларни ҳам, маҳсулотни ҳам қайтаришни хаёлига келтирмайди.

Сўрайвериб тоқати тоқ бўлган М.С. Яшнобод тумани ИИБга мурожаат қилишга мажбур бўлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Олиб борилган тадбир натижасида туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан Х.А. ушланди. Суриштирувда Х.А. пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.

Яшнобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми, яъни фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Асосий мавзулар