01:16 19 Август 2017
Эфир
Машина правоохранительных органов

Москвада ўзбекистонликни ўз қуроли билан отиб кетишди

© Sputnik/ Валерий Мельников
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
145005

Унинг кўкрагига ўқ узишган ҳамда бошига бир неча марта уришган

TOШКЕНТ, 12 август — Sputnik. 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва номаълум шахслар ўртасида жанжал келиб чиққан, деб хабар бермоқда Москванинг Черёмушки тумани бошқаруви.

"Жанжал вақтида у ёнидан жароҳат етказувчи тўппонча чиқарган, аммо у билан жанжаллашаётганлар тўппончасини тортиб олишган. Унинг кўкрагига ўқ узишган ҳамда бошига бир неча марта уришган. Шундан сўнг қочиб кетишган", — дейилади хабарда.

Жароҳатланган ўзбекистонлик Москвадаги Склифосовский номидаги тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига олиб келинган. Полиция ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди ҳамда жиноятчиларни қидирмоқда.

Асосий мавзулар