Тошкент вилоятида қидирувда бўлган 47 нафар шахс қўлга олинди

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекские милиционеры возле дома
Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Тозалаш-антитеррор" тадбирида кўп қаватли уйлар, хонадонлар, корхона-ташкилотлар, кафе, ресторанлар, кўздан кечирилди

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тошкент вилоятида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида "Тозалаш-антитеррор" тадбири ўтказиб борилмоқда, деб хабар қилди Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Автомобильные воры - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Дима Биланга ўхшаган автомашина ўғриси қўлга олинди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган тадбирлар давомида вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда ташкил этилган йўналишларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси ва бошқа ташкилотлар вакиллари биргаликда ҳаракат қилмоқдалар.

Тадбир бошидан буён кўп қаватли уйлар, хонадонлар, корхона-ташкилотлар, кафе, бар, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, таълим муассасалари, ётоқхона ва меҳмонхоналар, маҳалла гузарлари каби обьектлар кўздан кечирилди.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида жами 47 нафар жиноят содир этиб, қидирувда юрган шахслар ушланди.

Йўл-патрул хизмати блок-постларида ва чегара масканларида автоуловлар ва жамоат транспортлари текширувдан ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0