10:39 24 Январ 2018
Эфир
В Фергане в доме нашли 4 кг марихуаны

Фарғонадаги хонадонлардан бирида 4 кило марихуана сақланаётганлиги аниқланди

М.Сулайманов
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
192 0 0

А.Юсуповнинг хонадони кўздан кечирилганида, томорқасида 10 туп наша гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб етиштирилаётганлиги аниқланди

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган "Комплекс" тезкор профилактик тадбир давомида Данғара тумани Қизилмушт қишлоғида яшовчи А.Юсуповнинг хонадони кўздан кечирилганида, томорқасида 10 туп наша гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб етиштирилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, хонадон чордоғида 12 дона картон қутига жойланган 4 килограмм марихуана гиёҳванд моддасини сақлаб келаётганлиги ҳам аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Масуджон Сулаймонов.

 

Асосий мавзулар