02:41 20 Ноябр 2017
Эфир
Нашанинг йўқ қилиниши

Тўрт одам тириклай ёниб кетган автомобилдан 2 қоп наша тушиб қолган

© Sputnik/ Алексей Никольский
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
156201

Тўрт одам ёниб кетган автомобилдан икки қоп наша тушиб қолган, деб хабар берди Спутник Қирғизистон. Хабарга кўра, катта тезликда келаётган машина трассадан чиқиб кетган ва бир неча бор айланиб аланган олган

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Қирғизистон Республикаси Иссиқ-Кўл ИИБ матбуот-хизмати катта таезликда келаётган автомобил трассадан чиқиб кетиб, ағдарилганлиги ва ёниб кетгани ҳақида хабар қилди.

8 сентябр, жума куни Балиқчи-Қоракўл трассасининг 112-километрида Lexus RX-300 йўл четига чиқиб кетиб, бир неча бор ағдарилган ва ёниб кетган. Ҳайдовчи ва уч нафар фуқаро тириклай ёнган ва ҳодиса жойида вафот этган.

"Машина ёнидан автомобил эҳтиёт қисмлари ва ҳалок бўлганларга тегишли нарсалар топилган. Шунингдек, багаждан тушиб қолган икки қоп наша ҳам аниқланган", — деб хабар қилган ИИБ матбуот-хизматига таянган ҳолда Спутник Қирғизистон нашри.

Айни вақтда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳодиса юз берган жойда ҳеч қандай ҳужжат топилмаган. Фақатгина бир дона SIM-карта топилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари сим-карта ёрдамида ҳалок бўлганларга тегишли маълумотларга аниқлик киритишга уринадилар.

Асосий мавзулар