08:58 23 Сентябр 2017
Эфир
Мексика, Оахака штати қирғоғидаги тўлқинлар

Шавкат Мирзиёев Мексика президентига таъзия билдирди

REUTERS / Victor Yanez
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
182 0 0

Ўтган ҳафта жума куни тонг саҳар Мексика қирғоқлари яқинида сўнгги юз йил ичида энг кучли зилзила қайд этилди

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мексика президенти Энрике Пеня Нетога ҳамдардлик мактубини йўллади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси матбуот-хизмати.

"Мексика жанубидаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳатланиши ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди" — дейилган мактубда.

Мирзиёев бутун Мексика халқига, нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради, шунингдек, барча жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайишни тилади.

Эслатиб ўтамиз, Мексика қирғоқларида жума куни тонгги 04.49да 8,2 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Зилзила эпицентри Трес-Пикос аҳоли пункти жануби-ғарбий қисмининг 119 километри масофасида жойлашган бўлган.
11 сентябрь ҳолатига кўра, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 95 кишига етган.

Мексика президенти Пеня Нето ушбу зилзилани сўнгги юз йил ичида рўй берган энг кучли табиий офат деб таъкидлаган.

Жума куни Мексикада уч кунлик миллий мотам куни эълон қилинди.

Асосий мавзулар