08:58 23 Сентябр 2017
Эфир
В Андижане автомобиль Дамас упал с моста

Андижон туманида "Дамас" кўприкдан пастга қулаб тушди

© МВД Республики Узбекистан
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
51401

Ҳайдовчи Д.И. ўзининг "Дамас" русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида кўприкнинг бетон тўсиғига урилиб, пастга қулаб тушган

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Андижон туманида 4Р-130-Андижон ҳалқа йўлининг 6-километрида "Дамас" русумли автомашина кўприкдан қулаб тушди, деб хабар берди Андижон вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, кеча соат 14.00ларда ҳайдовчи Д.И. ўзининг "Дамас" русумли автомашинасини Андижон тумани "Оқёр" қишлоқ фуқаролар йиғини "Қўшариқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган 4Р-130-Андижон ҳалқа йўлининг 6-километрида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, "Жаҳон савдо комплекси" очиқ акционерлик жамияти йўналишидаги кўприкнинг бетон тўсиғига урилиб, пастга қулаб тушган.

Натижада ҳайдовчи Д.И. ва йўловчиси А.И.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар йўқ. Транспорт воситаси эса техник шикастланган.

Воқеа жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи аъзолари етиб боришган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Интернет тармоғида ушбу ҳодиса тасвирланган видео ва суратлар тарқалди.

Асосий мавзулар