08:13 21 Сентябр 2017
Эфир
В Ханабаде сгорел Москвич

Хонободда "Москвич" ёниб кетди

© МВД РУз
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
264 0 0

Ёнғинга автомашинанинг мотор қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида автомашинада ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда билдирилишича, 11 сентябрь куни Хонобод шаҳридаги ёнғин хавфсизлиги қисмига "Анҳор" маҳалла фуқаролар йиғинининг Дўстлик кўчасида автомашина ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ёнғин ўчириш бўлинмаси зудлик билан воқеа жойига етиб келди ва ёнғин ўчирилди.

В Ханабаде сгорел Москвич
Ёнғинга автомашинанинг мотор қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда

 

Ёнғин оқибатида, 1984 йилда ишлаб чиқарилган "Москвич-2140" русумли автомашинанинг мотор ва салон қисми зарарланган.

Ёнғинга автомашинанинг мотор қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Ёнғинда тан жароҳатини олганлар йўқ.

Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларга автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиб туришларини тавсия қилмоқда.

 

 

 

Асосий мавзулар