00:57 23 Ноябр 2017
Эфир
Наручники

Ўзбекистонда қотил умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди

© REUTERS/ Samrang Pring
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
1099 0 0

Жиноятчи ўзи ишлаб турган хонадон эгаларини ошхона пичоғи билан сўйган ва уйдан 82 минг доллар ва 7 миллион сўм, шунингдек умумий қиймати 18 миллионга баҳоланган турли буюмларни олиб чиқиб кетган

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилоят суди икки киши қотиллиги билан боғлиқ шов-шувли ишни кўриб чиқиб, якуний хулосани эълон қилди. Ҳодиса апрел ойида Тошкент вилоятида рўй берган, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Суд инстанцияси маълумотларига кўра, муқаддам уч марта судланган, 1981 йилда туғилган Шавкатжон Маҳкамов Юқоричирчиқ туманида яшовчи Н. Кимнинг хонадонига ёлланма ишчи тариқасида ишга жойлашган.

"Маҳкамов жиноятни олдиндан режалаштирган бўлган. 15 апрел куни у ошхона пичоғи билан қуролланган ва хонадон эгаси ҳамда унинг рафиқасини ўта шавқатсиз усулда ўлдирган. Шундан сўнг у қотиллик қурбони бўлган фуқароларга тегишли 82 минг доллар ва 7 миллион сўмни, шунингдек умумий қиймати 18 миллион сўм бўлган турли буюмларни уйдан олиб чиқиб кетган. Қотил марҳумларга тегишли "Спрак" машинасига миниб ҳодиса жойидан ғойиб бўлган", — дея хабар қилишган Тошкент вилояти прокуратураси матбуот-хизматида.

Маҳкамов орадан икки кун ўтгач тегишли ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Суд жиноятчига умрбод қамоқ жазосини тайинлаган.

Асосий мавзулар