Прокуратура Жасурбек Иброҳимов иши бўйича терговни тугатди

© NUZ.UZЖасурбек Ибрагимов
Жасурбек Ибрагимов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан тергов иши тугатилиб, келгусида кўриб чиқиш учун судга юборилди

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар прокуратураси Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимов вафоти юзасидан қўзғатилган жиноий иши бўйича барча тергов ишларни тугатди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Муроджон Содиқов маълум қилди.

Работа с бумагами - Sputnik Ўзбекистон
Прокуратура Жасур Иброҳимов тергов иши бўйича изоҳ берди

Унинг сўзларига кўра, иш кўриб чиқиш учун судга юборилди. Лекин прокуратура ходими тергов ишида нечта одамлар кўриб чиқилганлиги ва иш судда қачон кўриб чиқилиши бўйича изоҳ бермади. Бундан ташқари, ушбу иш бўйича суд жараёни очиқ ёки ёпиқ тарзда ўтиши ҳам ҳозирча номаълум бўлиб тўрибти.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 3 май куни Боровский номидаги тиббиёт коллежи 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган Ибрагимов Жасурбек Махаммаджон ўғли тан жароҳати олиб, Тошкент шаҳар 2-сон болалар жарроҳлик шифохонасига ётқизилган ва олган жароҳатлари натижасида 2017 йил 1 июн куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган эди.

Ушбу жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинган эди.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тўпланган далиллар мажмуи асосида И.Тулаганов айбланувчи сифатида жалб қилинди ва унга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Янгиликлар лентаси
0