22:09 20 Ноябр 2017
Эфир
Узбекская валюта - сум

МХХ Наманган газ таъминоти корхонасининг бўлим бошлиғини пора билан қўлга олди

Sputnik
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
177050

У табиий газни корхона цехига етказиб берганлиги учун пул талаб қилган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Наманган вилояти МХХ бошқармаси ходимлари "Наманган шаҳар газ" унитар корхонаси абонентлар бўлими бошлиғи Бахром Тўхтабоевни бир нечта ҳуқуқбузарликлар содир этганликда айбланувчи тариқасида қўлга олишди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

"Миллий хавфсизлик хизматига Бахром Тўхтабоев томонидан таъмагирлик қилиш ҳолати тўғрисида маҳаллий тадбиркордан ариза келиб тушди. У меваларни қуритиш цехига газ етказиб берганлиги учун пул талаб қилган. "Наманганшаҳаргаз" корхонаси ходими 300 доллар ва бир миллион сўмни олаётган пайтда қўлга олинди", — деб таъкидлади МХХ ходими.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Бахром Тўхтабоевга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси июн-август ойлари оралиғида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот эълон қилган эди. Унга кўра Мажбурий ижро бюроси томонидан энергия ресурсларининг талон-торож қилиниши оқибатида 137,5 млрд. сўм нореал қарздорлик келиб чиқиш ҳолатлари бўйича 111 та жиноят иши қўзғатилган.

Асосий мавзулар