05:47 22 Сентябр 2017
Эфир
Машина скорой помощи

Тошкентда "тез ёрдам" шифокорларини дўппослаган шахс қўлга олинди

Sputnik / Стрингер
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
113210

Аудиоёзувга кўра, Зафар Қаюмовнинг ишидан қаноатланмаган Абдумалик Каримов болани касалхонага олиб кетишларини талаб қилади, сўнгра шифокорга зарба беради

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 36 ёшли Абдумалик Каримов уйига чақирув асосида келган "тез ёрдам" шифокорини дўппослагани учун қўлга олинди, деб хабар берди anhor.uz. Шифокор травматология бўлимига ётқизилган.

Абдумалик Каримовга нисбатан Жиноят одексининг 277- (Безорилик) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

10 сентябр куни унинг уйида шифокорни дўппослаш билан боғлиқ воқеа "тез ёрдам" ходимлари томонидан мобил телефонга ёзиб олинган ва ОАВда эълон қилинган.

Ўша куни "тез ёрдам" шифокори Зафар Қаюмов ва фельдшер Тимур Ҳикматов чақирув бўйича Каримовнинг уйига унинг бемор боласини кўргани келган.

Аудиоёзувга кўра, Зафар Қаюмовнинг ишидан қаноатланмаган Абдумалик Каримов болани касалхонага олиб кетишларини талаб қилади, сўнгра шифокорга зарба беради. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, шифокор зарбадан йиқилади ва тиббиёт қутичасига урилади.

Республика нейрожарроҳлик марказидан хабар берилишича, шифокорнинг пешона қисмидаги юмшоқ тўқималарга зарар етган, ёпиқ бош суяги-мия жароҳатланиши, мия чайқалиши, кўз соққаси гематомаси, ички қон қуйилиши юз берган.

Мирзо Улуғбек туманидаги тез ёрдам станцияси ходимларининг айтишларича, Абдумалик Каримовнинг зўравонлигидан умумий ҳисобда беш нафар "тез ёрдам" шифокори жабр кўрган.

"Уларникига ҳеч ким боришни истамайди. Шу йилнинг августида Абдумалик Каримов Зафар Қаюмовни урган, шунинг учун бу сафар у диктофон билан борган. Ундан ташқари, Каримов яна тўрт нафар шифокорни ҳам урган", деган шифокорлардан бири.

Агар судда Абдумалик Каримовнинг айби исботланса у уч йил муддатгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Асосий мавзулар