Мексикада бўлиб ўтган даҳшатли ер қимирлаши лавҳалари

© AP Photo / Carlos Cisneros Землетрясение в Мексике
Землетрясение в Мексике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ер қимирлашида 216 киши қурбон бўлган, улардан 20 нафари ёш болалар.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Мексикада бўлиб ўтган 7,1 балли ер қимирлашида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 216 киши қурбон бўлган.

“Шу вақтга қадар олинган маълумотларга кўра, Мехикода 86 киши, Морелосда 71 киши, Пуэблода 43 киши, Эдомексда 12 киши, Геррерода 3 киши ва Оахакда 1 киши қурбон бўлган», — деди Луис Фелипе Пуэнте Мексика ҳукумати фуқаро ҳимояси директори.

Ер қимирлаши қурбонлари орасида 20 нафар ёш болалар бор, яна 30 бола дараксиз йўқолган.

Мексика миллий сейсмология хизмати хабарига кўра, асосий ер қимирлаши кучи 7,1 баллга тенг бўлган. Ундан кейин 11та афтершок бўлган. Улардан энг кучлиси 4 балли ер қимирлашига тенг бўлган.

Аҳолиси 20 млн киши бўлган Мехикода ер қимирлаши оқибатида бузилган ёки яроқсиз ҳолга келган бинолар сони 38тага етди. Ер қимирлаши эпицентрига яқинроқ бўлган Пуэбло шаҳрида 40га яқин бинолар вайронага айланди. Улар орасида 16-17 асрларда қурилган католик черковлар бинолари ҳам бор.

Шуни таъкидлаш керак-ки, Мексикада бундан роппа-роса 32 йил олдин 1985 йилнинг 19 сентябрида ҳам 8,2 балли зилзила юз берган ва 100дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлиб, 2,3 млн кишини бошпанасиз қолдирган экан.   

Испанча Sputnik маълумотига асосан.

 

Янгиликлар лентаси
0